
19-sonli BMSM
Учқўрғон тумани 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Учқўрғон туман хокимининг 2017 йил 21 сентябрь куни 122-Ф сонли фармойишига асосан мукаммал таъмирланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23-декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2697-сонли қарорига асосан 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабини фойдаланишга қабул қилиш юзасидан давлат қабул комиссиясининг 2017 йил 7-декабардаги далолатномасини кўриб чиқиб, “Учқўрғон шахрида мукаммал таъмирланган 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида”ги Учқўрғон туман хокимининг 2017 йил 27 декабардаги 1230-сонли қарорига асосан мактаб фаолиятини бошлаган. Болалар мусиқа ва санат мактаби хозирги кунда Вазирлар махкамасининг 2016 йил 5-Майдаги 144-сон қарорига асосан Болалар мусиқа ва санъат мактаблари тўғрисидаги Низомга хамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг хамда Молия Вазирлигининг 2016 йил 2- мартдги 1мх-129-сонли қарори Ота-оналар томонидан болаларнинг Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун хақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан фаолият юритади. Мактаб, муқаддам эски болалар боғчаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий техник базасини мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2017-2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги қарорга асосан Давлат дастурига киритилиб, 2017-йилда замонавий типда қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилган. Мактаб II-ТИП 150 ўринли қувватга эга. Мактаб дастур доирасида мусиқа йўналишлари бўйича, мусиқа асбоблари, санъат йўналишлари бўйича ўқув қуроллар, жихозлар ва махсус мебеллар билан жихозланган. 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув хоналари бугунги кун талаблари асосида жихозланган бўлиб, 30 та синф хоналари, катта концерт залига, кичик ўқув залига эга бўлган кутубхона, компютер синф хонаси, машғулотлардан кейин ювиниш учун алохида 2 та ювиниш хоналари каби катор қулайликлар тўлик замон талаблари асосида ташкил этилгани холда фаолият кўрсатмокда. Бугунги кунда мактаб кутубхонасида 650 та дарслик мавжуд бўлиб, мутахассисликка оид қўлланмалар, ноталар, мусиқа сохасига оид қўшимча адабиётлар, санъат сохасига оид адабиётлар, дарсликлар сони жами 598 та, бадиий адабиётлар 52 дона эканлиги ва 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби электрон кутубхонаси (t.me/Kutubxona_BMSM_19) яратилган бўлиб, у ерда 2230 дона ўқув дастурлар, ўқув қўлланмалар, ноталар мавжудлиги аниқланди. Учқўрғон тумани 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 29 нафар мутахассис ўқитувчилар фаолият олиб бориб, булардан : 17 нафари олий маълумотли, 9 нафари тугалланмаган олий, 3 нафари ўрта махсус маълумотга эга, булардан 4 нафари I-малака тоифа, 7 нафари II-малака тоифа, 18 нафари мутахассис ўқитувчилардир. 29 нафар ўқитувчилардан 10 нафари малака оширган бўлиб, 19 нафари режа бўйича ўз муддатида малака оширишга юборилши режалаштирилган. 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 175 нафар (55 нафар ўғил ва 120 нафар қизлар) мусиқа ва санъат турлари бўйича билим маскани сифатида санъатнинг Фортепиано йўналишида 36 нафар , Торли чолғулар йўналишида 18 нафар, Халқ чолғулари йўналишида 51 нафар, Анъанавий чолғу ижрочилиги йўналишида 5 нафар, “Эстрада чолгу ижрочилиги йўналишида 5 нафар, Анъанавий хонандалик йўналишида 3 нафар, Эстрада хонандалиги йўналишида 2 нафар, Академик вокал йўналишида 3 нафар, Хореография йўналишида 36 нафар, Тасвирий санъат йўналишида 15 нафар ўқувчи ёшлар таълим олмоқдалар. 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқув хоналари бугунги кун талаблари асосида жихозланган, 30 та синф хоналари, катта концерт залига, кичик ўқув залига эга бўлган кутубхона, компютер синф хонаси каби катор қулайликлар тўлиқ замон талаблари асосида ташкил этилган хамда барча йўналишдлар бўйича чолғу асбоблари билан таъминланган. Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 30.12.2019 йилдаги 766-сонли “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун таълим йўналишлари бўйича ўқув режаларини хамда ўқув режаларига тушунтиришларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан ўқув тарбия жараёни мактабдан ташқари таълим муассасасига қўйилган давлат талаблари асосида ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги 112-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15-ноябрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида мусиқа маданияти фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 391-сонли қарори асосида Учқўрғон тумани 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси томонидан тумандаги умумталим мактабларида мазкур қарорга мувофиқ хар бир умумтаълим мактаби ўқувчиси миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасида куй ижро этиш кўникмалари хамда миллий чолғуларни ўргатиш мақсадида тўгараклар ташкил этилиб келинмоқда. Мактаб томонидан болаларни миллий мусиқа чолғуларига қизиқишларини ошириш учун хар бир умумтаълим мактабида 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари хамда иқтидорли ўқувчилари билан биргаликда миллий чолғуларидан ташкил топган намунали ансамбл, оркестрлар ташкил этиб тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Учқўрғон тумани 19-сонли болалар мусиқа ва саъат мактабига Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11-сентабрдаги 445-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тоғрисида”ги Қонунинг ижроси юзасидан келиб тушган мурожаатларни 2025 йил давомида Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларни тўлиқ ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқилиши, бажариш учун масъул этиб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Тошматов рахбар, иш юритувчи М.Мухитдинова масъул ходим этиб тайинланган. Вертуал қабулхона орқали хеч қандай мурожаат ва аризалар келиб тушмаган, умумлаштрилган.

































